
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 27 январь, чоршанба куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари ёшлар муммоларини «маҳаллабай» ўрганиб, ҳал этиш бўйича тизим яратилишини таъкидлади, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.
«Биз ёшларга қулоқ солмадик, дардини эшитмадик, улар билан дўст бўлмадик. Уларни эшитадиган тизим ва имконият йўқлиги учун кўплаб ёшлар адашиб, нотўғри йўлга кириб кетди. Бу — бизнинг айбимиз.
Ёшлар ишлари агентлигини туздик, ҳокимларга ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосар лавозимини жорий қилдик. Аммо улар ҳали биз кутган натижаларни бермаяпти.
Эндиликда ёшлар муммоларини ‘маҳаллабай’ ўрганиб, ҳал этиш бўйича тизим яратамиз. Ҳамма амалдорлар — вазирлар, ҳокимлар, сектор раҳбарлари ва бошқа масъул раҳбарлар ёшларнинг кўнглидаги дарди ва таклифини тинглайди, уларга амалий ёрдам беради», — деди Президент. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг