
Сайхунобод туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига «Гули модалар дунёси» МЧЖдан 65 974 696 сўм солиқ қарздорликни ундириш белгиланган.
Мазкур ҳужжат асосида Мажбурий ижро бюроси Сайхунобод туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилиб томонларга юборилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли банкдаги ҳисоб-рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан банд солинган ва унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутассадиларга сўров хатлари юборилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор «Гули модалар дунёси» МЧЖдан туман давлат солиқ идораси фойдасига 65,9 миллион сўм солиқ қарздорлиги ундирилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар