Давлат божхона қўмитасидан маълум қилишларича, тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган 5 киши Чилонзор туманидаги хонадонлардан бирида муқаддам Афғонистондан олиб келинган 2 кг 531 гр оғирликдаги зумрад тошларни 500 минг долларга, 8 гр оғирликдаги 1 дона қадимий тилла тангани 10 минг долларга сотаётган пайтда тўхтатиб қолинди.
Дастлабки ўрганишларга кўра, бу ҳолатда ноқонуний олди-сотдидан тўхтатиб қолинган тилла танга эрамизнинг III асрига мансуб бўлиб, Кушон давлатида зарб қилинган.
Бу шахслардан бирининг ҳамёнида 3 дона олмос тошлари борлиги ҳам аниқланди.
Ҳисоб-китобларга кўра, бу ҳолатда олиб қўйилган қимматбаҳо тошлар ва қадимий тилла танганинг умумий қиймати жами 16 млрд 818 млн сўмни ташкил қилади. Ҳозирда жиноятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тезкор тадбирни Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари билан ҳамкорликда ўтказган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Александр Лукашенко Беларусь Қуролли кучлари Бош штаби раисини лавозимидан четлатди