Ортиқхўжаевнинг ўринбосари Тошкент вилоятига янги ҳоким этиб тайинланди

Ортиқхўжаевнинг ўринбосари Тошкент вилоятига янги ҳоким этиб тайинланди
Фото: Gazeta.uz
Президент фармонига мувофиқ, Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди. Унинг ўрнига Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Даврон Ҳидоятов Тошкент шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлгунга қадар пойтахт туманларида ҳоким бўлиб ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 27 январь куни селектор йиғилишида шу ҳафтанинг ўзида кадрлар масаласида катта ўзгаришлар бўлишини қайд этганди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар