16:46 / 01.02.2021
3 815

Оширилган жарималар миқдори эълон қилинди

Оширилган жарималар миқдори эълон қилинди
Бугун 1 февралдан бошлаб йўл харакати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдорлари 10 фоизга ошди.
Блогер Хушнудбек Худойбердиев оширилган жарималар миқдорини ўз каналида эълон қилди.

«Бизда жарималар оёғи осмондан бўлиб ётибди. Масалан, жамият учун катта хавфга эга ва кўплаб ўлимларга сабабчи бўладиган қизил чироқда ўтишга 2 баравар (490 минг сўм) жарима, ҳеч кимга рухсатсиз тонировкага эса 25 баравар (6 млн сўмдан ошиқ).

Ёки тақиқланган жойда машина тўхтатганлиги (нотўғри парковка) учун биринчи сафар 3 баравар, бир йил ичида иккинчи сафар 5, учинчи сафар 10 ва тўртинчи сафардан кейин худди маст ҳолда машина бошқарган каби 15 баравар (3 млн 675 минг сўм) жарима қўйилган.

Бунақа жарималарда на мантиқ бор, на бир асос. Насиб қилса, тез орада Парламентда муҳокама қилинаётган қонун лойиҳаси имзоланиб қолса, ушбу мантиқсизликларга чек қўйилади, деган умиддамиз
» - дея ёзади ҳуқуқшунос-блогер.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оширилган жарималар миқдори эълон қилинди