21:15 / 03.02.2021
2 164

Коронавируснинг «британча» штамми COVID-19’дан даволанганларга юқадими? Илк симптомлари қанақа?

Коронавируснинг «британча» штамми COVID-19’дан даволанганларга юқадими? Илк симптомлари қанақа?
Фото: Getty Images
Коронавирус мутацияга учраб, янги «британча» штамми дунё бўйлаб тарқалиб бормоқда.

Биринчи маълумотлар:
2020 йил 19—20 декабрь кунлари COVID-19’нинг янги штамм ҳақида гапира бошланди. Британия шифокорларнинг таъкидлашича, ЖССТ сентябрда коронавируснинг янги штаммини аниқлаган. Британиялик шифокорлар унинг биринчи аломатларини октябрь ойида тасвирлаб беришган.

Инфекцияни янги штамми юқумли деб ҳисобланиши билан ажралиб туради , шунингдек, тарқалиш даражаси юқори.

Вируснинг асосий хавфи:
- Болалар ва ўсмирларга юқади.
- COVID-19’га қараганда юқумлироқ. (баъзи маълумотларга кўра 70 фоизга юқори).
- Ички органларда асоратлар келтириб чиқариши мумкин.

Касаллик белгилари:
- Аввалгидек тана ҳароратини кўтарилиши (ҳатто 39 дан ошиши мумкин, одатда 37,2-37,5 атрофида ушлаб турилади).
- Қуруқ йўтал, томоқда қичишиш.
- Бош оғриғи, ҳид билишни ўзгариши.

Британия олимлари янги штаммнинг қўшимча белгилар ҳақида маълумот беришди, булар :
- Мушакларда оғриқ нисбатан кучли, беморлар ҳатто суяклар оғриётганини таъкидлашади.
- Кучли чарчоқ.
- Оёқларда майда пуфакчалар пайдо бўлиши .
- Баъзи беморларда эшитиш қобилиятининг пасайиши.
- Касаллик тўсатдан ривожланиши.
- Британия штамми болаларда кўпроқ юқумлилиги билан ҳам ажралиб турибди.

Болалардаги белгилар:
- Кучли чарчоқ.
- Болалар хулқ-атвори ўзгаради, одамларга аралашмай қўяди.
- Бош оғриши.
- Қорнида оғриқ, ичи кетиш ҳолатлари кузатилади.
- Томоғида оғриқ .
- Иштаҳаси пасайиши.
- Тили ёрқин қизил бўлиши, баъзида шиши мумкин; лунжи, кафтлар қизариши.

Касалликни кечиш даври:
Касаллик кечиш даври аввалгисига ўхшайди. Лекин юқумлилиги кучли бўлганлигидан беморлар сони, бир вақтнинг ўзида нисбатан кўпроқ бўлиши эҳтимоли кўп.

Қайта юқиши:
COVID-19 бўлиб ўтганларга қайта юқиш-юқмаслиги тўғрисида ҳали маълумотлар аниқ эмас. Британия олимларининг фикрича, қайта юқмаслик эҳтимоли кўп. Мутация вируснинг қобиқ қисми оқсилларида рўй берганлиги, бу унинг асосан юқумлилигини оширган, антитаналар бунга қарши етарлича кураш олиб боради, деб таъкидлашмоқда.

Вакциналарнинг таъсири:
ЖССТ ва олимларнинг таъкидлашича, «британча» штаммга, қолаверса, бошқа мутацияларга ҳам вакциналар таъсири ижобий бўлади. Бошиданоқ вирус мутацияси вакциналарни тез тайёрлашга тўсиқ бўлаётганлиги маълум қилинган эди. Вакциналар вирус мутациясини ҳисобга олиб яратилган. Бу жараён кузатувларда ўрганилмоқда ва камчиликлар бартараф этилмоқда.

Профилактика чоралари:
Аввалгидек эҳтиёт чораларни қўллаш тавсия этилади: ниқобдан фойдаланиш, қўл, оғиз, бурунни тез-тез ювиб туриш. Дезинфекция суюқликларидан фойдаланиш ва ҳоказо.

Шифокор Хуршид Аъзамхўжаев тавсиялари асосида тайёрланди

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавируснинг «британча» штамми COVID-19’дан даволанганларга юқадими? Илк симптомлари қанақа?