18:09 / 05.02.2021
2 248

Шавкат Мирзиёев кутилмаганда Фарғонадаги маҳаллалардан бирига ташриф буюрди (видео)

Шавкат Мирзиёев кутилмаганда Фарғонадаги маҳаллалардан бирига ташриф буюрди (видео)
Халқ депутатлари сессиясидан сўнг президент кутилмаганда Фарғона шаҳридаги «Шодиёна» маҳалласига борди. Маҳалла оралаб юриб, аҳоли билан учрашди.

«Бугун вилоятга янги ҳоким қўйдик. Ҳозир водий ичида Фарғона вилоятини янги тизимга ўтказиш, «маҳаллабай» ишлаш, одамларнинг оғирини енгил қилиш бўйича кўп чоралар кўряпмиз. Шунинг учун «Шодиёна» маҳалласини ҳам ўзим айланиб келай деб, сизларни кўргани келдим. Юртимизга кўз тегмасин, оғир касаллар бўлмасин. Одамларни йўқотмаслик, касалликнинг олдини олиш бўйича қўлимиздан келганча ҳаракат қиляпмиз. Ҳаммасини сизларнинг тинчликларингизни ўйлаб қиляпмиз. Менинг энг катта мақсадим - халқимизнинг оғирини енгил қилиш. Сал бўлса ҳам қийналмасин, деб ҳаракат қиляпмиз», - деди Шавкат Мирзиёев.

Онахонлардан бири эртага ўғлининг тўйи бўлишини айтди. Президент уларни табриклаб, ёш оилага бахт, соғлик тилади.
Кутилмаган ташрифдан хурсанд бўлган одамлар давлатимиз раҳбарига сиҳат-саломатлик, халқимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуолар қилди.

Мулоқот давомида президент «Шодиёна» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар билан биргаликда суратга тушди.

Соҳибқирон Темур кўчаси бўйлаб юрилиб, уй-жойлар, савдо шохобчалари кўздан кечирилди.

Шавкат Мирзиёев маҳалла идорасига кириб, маҳалла раиси ва маслаҳатчилар билан суҳбатлашди. Аҳолининг яшаш шароитлари, ҳудуддаги муаммоларни сўради. Уларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев кутилмаганда Фарғонадаги маҳаллалардан бирига ташриф буюрди (видео)