date
views 1 978

“Янгиҳаёт”да индустриал парк ташкил этилади

“Янгиҳаёт”да индустриал парк ташкил этилади
Янгиҳаёт туманининг “Хўжа Учқун”, “Жалойиқ” ва “Гулзор” маҳаллалари туташган ҳудудларидаги ер майдонлари ҳисобидан “Янгиҳаёт” индустриал технопарки ташкил этилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу технопарк 210 гектар майдонни эгаллаб, унда қурилиш материаллари, озиқ-овқат, текстиль ва бошқа бир қатор муҳим соҳаларда қиймати 4 триллиондан ортиқ сўмлик 70 дан зиёд лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.

Бу бўйича 4 февраль куни “Тошкент шаҳрида “Янгиҳаёт” индустриал технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Янгиҳаёт”да индустриал парк ташкил этилади