00:02 / 09.02.2021
2 894

Бухорода 2 нафар аёлга ОИВ инфекциясини қасддан юқтирган шахс қўлга олинди

Бухорода 2 нафар аёлга ОИВ инфекциясини қасддан юқтирган шахс қўлга олинди
Бухорода икки аёлга ОИВ инфекциясини қасддан юқтирган 26 ёшли йигитга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ мабуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасида яшовчи, 1994 йилда туғилган Б.Н. исмли шахс (исм шарифи ўзгартирилган) 2016 йилнинг сентябрь ойида вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази томонидан ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахс сифатида рўйхатга олиниб, ОИВ инфекциясини юқтирганлик учун Жиноят кодексининг 113-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилиб, унга бир қатор чекловлар белгилаб берилган.

Шунга қарамай, 2018 йил ноябрь ойидан 2020 йилнинг март ойига қадар Навоий вилояти Учқудуқ туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган П.П. (исм шарифи ўзгартирилган) билан Бухоро шаҳрининг турли жойларида ҳимоя воситаларисиз жинсий алоқада бўлиб келган.

Бундан ташқари, 2020 йил 8 октябрдан бошлаб К.К. (исм шарифи ўзгартирилган) исмли аёл билан шаръий никоҳ асосида биргаликда яшаб, у билан ҳам ҳеч қандай ҳимоя воситаларисиз жинсий алоқада бўлиб келиб, ушбу иккала аёлларга ОИВ касаллигини қасддан юқтирган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан Б.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 113-моддаси 4-қисми (била туриб бошқа шахсни ОИВ/ОИТСни юқтириш хавфи остида қолдириш ёки унга ОИВ/ОИТСни юқтириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар! Ўзингиз ва фарзандларингиз оила қуришидан олдин тиббий кўрикдан ўтмасдан, аввал ФҲДЁ органларида никоҳлари қайд этилмай туриб, норасмий шаръий никоҳ асосида яшашга асло рози бўлманг.Шунда ўзингиз ва фарзандларингизни ОИВ ва бошқа юқумли касалликларга чалиниб қолишдан сақлаб қолган, бундай аянчли ҳолатларнинг олдини олган бўласиз», — дейилади Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, ҳар бир шахс ОИВ юққан ёки юқмаганлигини билмоқчи бўлса, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази ва барча туман тиббий муассасалари қошидаги «Ишонч» ҳамда аноним хоналарга мурожаат қилиб, ОИВ инфекцияси бўйича барча қизиқтирган саволларга жавоб топиш мумкинлиги билдирилган. «Шахсни сир тутган ҳолда хизмат кўрсатилади. Истасангиз, лаборатория текширувидан ўтишингиз мумкин», — дейилади хабарда.

Маълумот учун, 2020 йилда Ўзбекистонда ОИВ билан касалланган 43,5 мингдан ортиқ фуқаро рўйхатга олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода 2 нафар аёлга ОИВ инфекциясини қасддан юқтирган шахс қўлга олинди