2 009
Тошкентда 9 ёшли қизнинг телефонини тортиб олган тиланчилар: воқеа қандай содир бўлган эди?
Тошкентда 9 ёшли қизнинг телефонини тортиб олиб, ҳодиса жойидан қочиб кетган жуфтлик қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. Қизчадан телефонини тортиб олган шахслар тиланчилик билан шуғулланиши аниқланган. Тергов департаменти бўлиб ўтган воқеа юзасидан қўшимча маълумотлар берди.
Аниқланишича, асли хоразмлик бўлган тиланчилик билан шуғулланувчи аёлнинг ижтимоий ҳолати у қадар ёмон эмас. Турмуш ўртоғи ишли, ўзи эса бу пайтгача турли умумий овқатланиш жойларида официантлик қилган.
«Кўчада тиланчилик қилаётган эдик. Улуғбек паркидан (Ғофур Ғулом истироҳат боғи) тушгандан сўнг ҳайкалларнинг тўғрисида бир қиз келаётган экан. Менинг шеригим Шаҳзод уни кўрсатиб, қўлидаги телефонини олиб қўямиз, деб айтди.
Хўп, деб шу қизчанинг изидан кетдим. Изимдан яна бир шеригимни Шаҳзод юборди. Темир йўлга етганда қизчанинг телефонини олиб, орқамга қарамай югуриб кетдим. Хўжайиним бу ишдан бехабар. Қилган ишимдан пушаймонман. Мени кечиришларини сўрайман», – дейди Шоҳиста.
Маълум бўлишича, қизчадан тортиб олинган қўл телефони савдо марказларидан бирида 550 минг сўмга сотилган. Кейин жиноий гуруҳ ўртасида кенг тақсимланган.
Тиланчиларга бош бўлиб юрган Шаҳзод исмли йигит эса бу ишдан яқинларининг хабари йўқ эканини айтмоқда.
«Ҳай, энди бир бўлиб қолди-да. Узр сўраймиз», – дейиш билан кифояланди айбланувчи Шаҳзод.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Ушбу моддага кўра, айбланувчи 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади