date
views 3 163

"ГАИ" ходими депутатга бир дунё муаммоларни айтиб берди — "катталар"ни қонунда кўрсатилмаган қўшимча топшириқлари...

"ГАИ" ходими депутатга бир дунё муаммоларни айтиб берди — "катталар"ни қонунда кўрсатилмаган қўшимча топшириқлари...
Ўша депутат Расул Кушербаев эди. У бу ҳақида шундай деб ёзади: "Кеча ёмғир остида хизмат қилаётган йўл ҳаракати инспекторига дуч келдим. Ўз ўзидан ундан ишларнинг аҳволи ва шароитлар ҳақида сўрадим.

Биласизми, исми сир қолиши шарти билан бояқиш ходим бир дунё муаммоларини айтиб берди: оғир иш юкламаси, айрим «результат» учун ишлар, «катталар»ни қонунда кўрсатилмаган қўшимча топшириқлари ва ҳоказо.

Энг асосийси ва норозиликнинг боши — уларнинг ҳамон нормал иш режимига риоя қилмаган ҳолда мажбурий ишлатилишга йўл қўйилаётгани. Айримлари ҳамон суткалаб уйига боролмайди.

Улар ҳам аслида кимнингдир фарзанди, отаси, акаси ё укаси, уларда ҳам оила бор. Лекин ҳалиям жонсиз роботдек муносабат.

«Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонун талабларидаги меҳнат муҳофазаси масалалари ҳамон ички ишлар тизимининг ўзига татбиқ қилинмаётганлиги ачинарли ҳол. Аслида қонун талабини бузганлик учун биз ички ишларга мурожаат қилишимиз керак. Бироқ уларнинг ўзлари ўзларига тегишли қонунларга амал қилиша олмаяпти.

Бу ҳолатда ким кимга суянади? Савол ҳамон очиқ.

Оғир иш юкламаси, чарчоқ асаббузарлик ва фуқаролар билан муносабатда чегарадан чиқишга олиб келиши мумкин.

Камига эшитишимизча, Тошкент вилоятидаги йўл ҳаракати ходимларини яна навбатдан ташқари аттестацияда ўтказишмоқчи экан. Ўзи ўтган йили шундай аттестация ўтказилиб ноқулай, нонормал иш режими шароитида ишлашга чидаб юрган ходимлар орасидан 140 тачаси 6 ой муддатга қолиб кетган экан. Принципнинг ноёблигини қаранг — шароит йўқ, бироқ талаблар бир дунё. Аттестацияда ҳам даврийлик бўлиши керак.

Биз ИИВ раҳбариятидан ўз ходимларига нисбатан мавжуд қонун талабларига амал қилишларини сўраётган бир вақтда, қонун талабларига амал қилмаётган тизимнинг юқори элитаси қуйи ходимларни қайта-қайта аттестациядан ўтказиш билан шуғулланса. Бироқ бу билан юқоридаги қонун ишлаб ҳам кетмаяпти.

Балки аттестацияни тизимнинг бошидан бошласа адолатли бўлар. Масалан, тизим бошидагиларнинг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонун талабларидан қанчалик хабардорлиги ва бунга тизимда қанчалик амал қилишаётганлиги юзасидан".
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "ГАИ" ходими депутатга бир дунё муаммоларни айтиб берди — "катталар"ни қонунда кўрсатилмаган қўшимча топшириқлари...