21:25 / 10.02.2021
1 599

Салкам 300 грамм “опий” ўз манзилига етиб бормади

Салкам 300 грамм “опий” ўз манзилига етиб бормади
Божхона органлари томонидан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланувига қарши курашиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Бектемир туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган фуқаро А.У. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотраспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, ушбу транспорт воситасидаги пластмасс идиш ва дори қутисида 286,24 грамм оғирликдаги “опий” гиёҳвандлик воситаси мавжудлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Салкам 300 грамм “опий” ўз манзилига етиб бормади