14:50 / 11.02.2021
756

Президент вилоят раҳбарларига 2021 йилда 1,6 миллиондан ортиқ иш ўрни яратиш бўйича топшириқ берди

Президент вилоят раҳбарларига 2021 йилда 1,6 миллиондан ортиқ иш ўрни яратиш бўйича топшириқ берди
Президент Шавкат Мирзиёев Давлат дастурига бағишланган йиғилишда ҳудудлар раҳбарларига аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича кўрсатма берди, деб хабар қилади «Gazeta.uz».

Президент йиғилишда деҳқончилик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга суғориладиган ерлардан 10 сотихдан 1 гектаргача ер ажратиш бошланганлигини қайд этган. «Бу жараёнда кенг жамоатчилик фикри, иштироки ҳам таъминланмоқда», — дейди у.

«Ер ажратиш жараёнларида адолат ва ҳалоллик бош мезон бўлиши, буни бош прокурор Йўлдошев шахсан назоратга олиши зарур», — дея таъкидлаган давлат раҳбари.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев 2021 йилда Қорақалпоғистон республикаси ва вилоят раҳбарлари қанча иш ўринлари яратиши кераклигига ҳам тўхталиб ўтган. Президент топшириғига кўра, ҳудудлар раҳбарлари жами 1 миллион 659 минг кишини иш билан таъминлаши керак бўлади.

Унга кўра ҳудудлар бўйича фуқаролар бандлиги қуйидагича таъминланиши керак:
Мурат Камалов (Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси) — 72 минг нафар;
Шуҳрат Абдураҳмонов (Андижон вилояти ҳокими) — 220 минг;
Ботир Зарипов (Бухоро вилояти ҳокими) — 82 минг;
Эргаш Солиев (Жиззах вилояти ҳокими) — 131 минг;
Зоир Мирзаев (Қашқадарё вилояти ҳокими) — 162 минг;
Қобул Турсунов (Навоий вилояти ҳокими) — 60 минг;
Шавкат Абдураззоқов (Наманган вилояти ҳокими) — 200 минг;
Эркинжон Турдимов (Самарқанд вилояти ҳокими) — 160 минг;
Тўра Боболов (Сурхондарё вилояти ҳокими) — 85 минг;
Ғофуржон Мирзаев (Сирдарё вилояти ҳокими) — 62 минг;
Даврон Ҳидоятов (Тошкент вилояти ҳокими) — 110 минг;
Хайрулла Бозоров (Фарғона вилояти ҳокими) — 240 минг;
Фарҳод Эрмонов (Хоразм вилояти ҳокими) — 75 минг нафар фуқаро.

Эслатиб ўтамиз, «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» давлат дастури ижросини самарали ташкил этиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев дастурдан асосий мақсад қоғоз ёки ҳисобот эмас, балки одамлар ҳаётида ижобий ўзгаришлар қилиш эканлигини таъкидлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Президент вилоят раҳбарларига 2021 йилда 1,6 миллиондан ортиқ иш ўрни яратиш бўйича топшириқ берди