
Мажбурий ижро бюроси Ховос туман бўлими томонидан 2020 йилнинг декабрь ойида хўжалик юритувчи субъектлар фойдасига 47 та ижро ишлари бўйича 2 миллиард 993 миллион сўмлик қарздорлик ундириб берилди.
Хусусан, Сирдарё вилоят иқтисодий судининг қарорига асосан “Ховос дон махсулотлари” АЖдан «ROPQON FAYZ-FZ» МЧЖ фойдасига жами 473.9 млн. сўм қарздорлик ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжатлари юзасидан шу куннинг ўзида ижро иш юритиш қўзғатилиб, қарор нусхаси тарафларга юборилган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Ховос дон махсулотлари” АЖдан 473.9 млн.сўм қарздорлик ундирилиб, ундирувчи МЧЖнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар