Бугунги кунда пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда вилоятимизга олиб кириш, сотиш ва фойдаланиш ҳолатлари, афсуски, учраб турибди. Шу боис ички ишлар, солиқ идоралари, божхона бошқармаси ва жамоатчилик вакилларидан иборат махсус гуруҳлар иштирокида вилоятимиз ҳудудида пиротехника маҳсулотларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича тезкор тадбирлар ўтказилмоқда.
![]()
Жорий йилнинг 10-февраль куни суднинг ижро варақасига асосан Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими томонидан ана шундай тезкор тадбирлар давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан мусодара қилинган 29 минг 400 дона турли хилдаги пиротехника воситаси махсус комиссия иштирокида йўқ қилинди.
![]()
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда мавжуд қонунчиликка кўра, 2009 йилдан буён пиротехника воситаларини ишлаб чиқариш, олиб кириш, сақлаш ва фойдаланиш тақиқланган. 2010 йил сентябридан эса бундай фаолият учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик жорий этилди.
Кўнгилхушлик ниқоби остидаги пиротехника буюмларининг фарзандларимиз қўлига тушиб, кўнгилхиралик манбаига айланмаслигини таъминлаш, яқинларимизнинг саломатлигини хатар остига қўймаслик учун доимо ҳушёр бўлайлик.

Алишер Хўжақулов
МИБ Қарши шаҳар бўлими давлат ижрочиси
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг МИБ Қарши шаҳар бўлими давлат ижрочиси
Мавзуга оид янгиликлар

Самарқандда пиротехника воситалари йўқ қилинди

32 640 дона пиротехника пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Андижонда 255 минг дона пиротехника воситаларининг савдосига чек қўйилди

Салкам 27 минг дона пиротехника воситалари энди «пақилламайдиган» бўлди

Пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

150 минг дона пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди