Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, мажмуадаги қурилиш-ободонлаштириш ишлари жараёнида Имом Бухорий мақбараси ҳозирги кўриниши сақланган ҳолда реконструкция қилинади.
Шу пайтгача мақбара остидаги қабрни зиёрат қилиш учун етарли шароит мавжуд эмас эди. Янги лойиҳада қабр атрофини кенгайтириб зиёратчилар учун ҳар томонлама қулайлик яратиш кўзда тутилган.
Саккиз минг ўринли муҳташам масжид қурилади. Мажмуа атрофида тўртта улкан минора қад ростлайди. Замонавий меҳмонхоналар, халқаро андозаларга тўла мос келадиган маиший хизмат ва санитария-гигиена шохобчалари қурилади.
Яна бир эътиборли томони, мажмуада қурилиш-бунёдкорлик ишлари жараёнида бу ердаги тарихий булоқ ва бир неча юз йиллик чинор дарахтларига зиён етказилмайди, дейилади ҳокимлик хабарида. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуасида 10 минг ўринли масжид қурилади

Президент Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди (фото)

Президент бугун Тошкентни айланади. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид очилиши кутилмоқда

"Сузук ота" мақбараси: қандай эди, қандай бўлади? (видео)

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Шавкат Мирзиёев Самарқандда ташкил этилаётган Имом Бухорий номидаги халқаро тадқиқот маркази лойиҳаси билан танишди