2021 йил 13 февраль куни Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган «Самарқанд» ЙПХ масканида «Бухоро-Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 1983 йилда туғилган Р.П. бошқарувидаги «Кобальт» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилди. Навоий вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари томонидан текширилганда автомобиль салони ва юкхонасида 15 бош қўй гўштларини Тошкент шаҳрига сотиш мақсадида ветеринария-санитария қоидалари талабларига зид равишда олиб кетилаётганлиги аниқланди.
ИИВ ППХ ва ЖТСББнинг хабарига кўра, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходими томонидан фуқаро Р.П.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 109-моддасига асосан (ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузиш) маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун мўлжалланган транспортнинг поли ва идишлар силлиқ, тозалаш ва дезинфекция қилиш учун қулай бўлиши, маҳсулот сифати ва истеъмолчилар саломатлигига таъсир кўрсатмайдиган материаллардан ясалган бўлиши керак. Барча тоифадаги ҳайвонлар сўйилганидан сўнг уларнинг гўшти ва бошқа маҳсулотларини ветеринар экспертизадан ўтказилиши шарт. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Сирдарёда истеъмолга яроқсиз деб топилган 210 кг гўшт маҳсулотлари йўқ қилинди

Бозорларда килоси 40 — 45 минг сўмдан сотилаётган гўштнинг сифати қандай?

Қандай ҳолларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди?

ИИВ Ўзбекистонда карантин қоидалари энг кўп бузилаётган вилоятлар рўйхатини эълон қилди

Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 100 килограмм яроқсиз гўшт йўқ қилинди

Қандай ҳолатларда гўшт сотилишига рухсат берилмайди?