
Мажбурий ижро бюроси Уйчи туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 06.08.2020 йилдаги ижро ҳужжатига асосан ундирувчи О.Турсунов фойдасига қарздор қарздор Ж.Нурдиновдан 105.918 минг сўм қарз ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга маълумот учун юборилган.
Ушбу ижро ҳужжати юзасидан қарздорнинг мулкий ҳолати ўрганилиб, банк ва бошқа кредит ташкилотларига сўровномалар юборилиб, олинган жавоб хатларига кўра қарздорнинг номида мол-мулклари борлиги аниқланмаган.
Ижро ҳаракатларини олиб бориш жараёнида давлат ижрочисининг мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздордан жами 106.000.000 сўм зарар пуллари ундирилиб, тилхат орқали фуқарога топширилди. Амалда ижро ҳужжати тамомланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар