
Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг 15.12.2020 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор С.Алимжановдан, ундирувчи Р.Бабаев фойдасига жами 8.437.710 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 02.02.2021 йилда келиб тушган.
Шу куниёқ бўлим давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатилиб тарафларга маълумот учун юборилган.
Шу билан бирга қарздорнинг мулкий ҳолатини аниқлаштириш мақсадида ваколатли ташкилотларга сўровномалар жўнатилган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздордан 8.431.710 сўм қарз пулларини тўлиқ ундирилиб, тилхат орқали топширилган.
Шу асосда ушбу ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси 1-қисмига асосан амалда ижроси тамомланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар