19:19 / 19.02.2021
2 096

Президент Мирзиёев азон ҳақида: “Қандай қулоққа ёқимли...” (видео)

Президент Мирзиёев азон ҳақида: “Қандай қулоққа ёқимли...” (видео)
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги Даштбоғ кичик саноат зонасидаги корхоналарни кўрганидан кейин, маҳалладаги шароитларни кўздан кечирди. Исмоил Киргизов ва Малика Парпиева хонадонида бўлиб, улар билан суҳбатлашди.

Суҳбат давомида маҳалла масжидидан таралган азон овозига Президентимиз: “Худога шукр, азонларни олдин эшитармидик? Қандай қулоққа ёқимли? Ҳамма нарса ёпиқ эди, мумкин эмас эди. Нимага мумкин эмас?! Буям ўзлигимизни англаш. Бизнинг қадриятимиз бу. Ислом динини билган одам ҳеч қачон кам бўлмайди. Ўқиган одам, тўғри таҳлил қилган одам, тўғри йўл танлаган одам динимизнинг буюклигини, инсонпарварлигини, эзгу ниятлари борлигини тараннум қилишимиз керак. Имом Бухорийдек бобомиз қаерда бор? Мотуридийдек бобомиз қаерда бор?..” – деган ва Тошкентда Ислом цивилизацияси марказини қуриш мақсад ҳам ўзлигимизни англаш, ёшларимизга боболарини танитиш, кимга муносиб бўлиши кераклигини англатиш эканлигини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент Мирзиёев азон ҳақида: “Қандай қулоққа ёқимли...” (видео)

Жамият янгиликлари