20:12 / 20.02.2021
1 841

МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
2019 йил октябрь ойидан 2020 йилнинг сентябрь ойига қадар, Тошкент шаҳрида жойлашган «BITSIMPLEХ» МЧЖнинг Самарқанд филиали ходимлари фуқароларга бир йил мобайнида пулларини кўпайтириб олишларини айтиб, уларнинг ишончига киришади.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилишича, жамиятнинг офисида фуқароларнинг ҳар биридан 500 АҚШ долларидан 22.250 АҚШ долларигача бўлган пул маблағларини шартнома асосида инвестиция тариқасида қабул қилиб, 2020 йилнинг сентябрь ойига қадар жалб қилинган пуллардан, даромад тариқасида 2,5 фоиздан 4 фоизгача пул маблағларини бериб келиб, кейинчалик олган пул маблағларини қайтариб бермасдан келаётганлиги аниқланган.

Ўз навбатида, алданиб қолган фуқароларнинг аризаларига асосан, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан «BITSIMPLEХ» МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 4-қисми «а»банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жабрланган фуқароларнинг доираси ва уларга етказилган зарарни қоплашга қаратилган тергов характлари олиб борилмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар енгил даромад олиш ёки тез бойиб кетиш мақсадида, ўзингизни мисқоллаб топган пул маблағларингизни фирибгарларни ваъдаларига ишониб топшириб қўйманг», дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди