Фото: «Tviibb.uz»
Тошкент вилояти ИИББ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан гуруҳ аъзолари жиноят устида, далилий ашёлар билан қўлга олинди. Бу ҳақда ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.
Жорий йил 17 февраль куни Тошкент вилояти ИИББга Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Р.Т. ариза билан мурожаат қилган. У мурожаатида «Дилнура», «Нодира» ва «Азиз» исмли шахслар Нурафшон шаҳрида жойлашган (аслида ҳеч қаерда рўйхатда бўлмаган) 3 та ҳовлини кадастр ҳужжатларини қалбакилаштириб, 100 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлаётганини маълум қилиб, ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур аризага асосан, 19 февраль куни Тошкент вилояти ИИББ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари ва соҳавий хизмат ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилади.
Тадбир давомида Нурафшон шаҳрида яшовчи 1980 йилда туғилган Дилнура А. (ҳозирда фирибгарлик, ва пора бериш жиноятлари билан тергов остида бўлган), танишлари 1997 йилда туғилган Азиз Ғ. (2019 йилда фирибгарлик жинояти билан судланган), ва 1997 йилда туғилган Нодира И.лар ариза муаллифидан талаб қилинган пулларнинг 30 000 АҚШ долларини олаётган вақтида вилоят ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан далилий ашёлар билан қўлга олинди.
Ушланган шахслардан 30 000 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пул, Нодира И. ва Гулнора А. номига расмийлаштирилган Нурафшон шаҳар Наврўз МФЙда жойлашган «18-А» ва «18-Б» рақамли ва Дилнура А. номига расмийлаштирилган «Истиқлол» МФЙда жойлашган 10-рақамли уйларнинг қалбакилаштирилган (ҳоким қарор ва бошқалар) кадастр ҳужжатлари холислар иштирокида далилий ашё сифатида расмийлаштирилиб олинган.
Ҳозирда қўшимча суруштирув ишлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда