date

Конвертлардаги синтетик гиёҳвандлик моддалари фош этилди

Конвертлардаги синтетик гиёҳвандлик моддалари фош этилди
Божхона хизмати ходимлари томонидан мамлакатимизга халқаро почта ва халқаро курьерлик жўнатмалари орқали ноқонуний йўллар билан кириб келаётган гиёҳвандлик воситаларига нисбатан аёвсиз кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Бош почтамт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда Буюк Британия давлатидан Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро номига келган сариқ конвертдаги почта жўнатмаси божхона назоратидан ўтказилганда,унда 56,26 грамм оғирликдаги сариқ рангли кристалсимон модда МДМА(N-метил-3-4-метилендиоксиамфетамен) гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Навбатдаги ҳолатда эса, мазкур давлатдан яна бир фуқаро номига келган почта жўнатмасидаги сариқ рангли кристалсимон модда 55,46 грамм МДМА (N-метил-3-4-метилендиоксиамфетамен) гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Конвертлардаги синтетик гиёҳвандлик моддалари фош этилди