18:48 / 25.02.2021
1 762

Ўзбекистонда газ заправкалари фаолиятига яна чеклов ўрнатилди

Ўзбекистонда газ заправкалари фаолиятига яна чеклов ўрнатилди
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин совиши сабабли газ заправкаларининг иш вақти чекланганини маълум қилди.
Хабарда айтилишича, 24—27 февраль кунлари Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши натижасида республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси 20-25 даражагача совуқ бўлиши сабабли табиий газ истеъмоли ҳажмининг кескин ортиши кутилмоқда.

Ушбу муносабат билан «Ҳудудгазтаъминот» табиий газ биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз равишда таъминлашга қаратилишини инобатга олиб, газ етказиб беришда айрим чекловлар киритилганини маълум қилди.

«Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ барча автотранспорт ҳайдовчилардан ўз автоуловларига газ тўлдириш ишларини эрталабки 05:00 дан кечки 15:00 вақт оралиғида техника хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширишларини сўрайди», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида ҳам Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин совиши сабабли барча газ заправкалари иш вақтига чеклов ўрнатилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда газ заправкалари фаолиятига яна чеклов ўрнатилди