
Қарши туманлараро Иқтисодий судининг 14.03.2019 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор “Humo-nur ta’minot” МЧЖ ҳамда қўшимча жавобгар «Яккабоғ тош-агро» МЧЖдан ундирувчи АТБ «Асабанк» Қашқадарё вилоят филиали фойдасига муддати ўтган кредит қарздорликлари, фоизи ҳамда бошқа умумий ҳисобда 1 млрд. 300 млн. сўм қарздорликни ундириш белгиланган.
Шунингдек, ундирувни ипотека шартномасига асосан қўшимча жавобгар «Яккабоғ тош-агро» МЧЖга тегишли бўлган 2 та иссиқхона биносига қаратилиши белгилаган.
Ушбу ижро ҳужжати юзасидан Мажбурий ижро бюроси Яккабоғ туман бўлими томонидан тумандаги Жийда МФЙ ҳудудида жойлашган иссиқхоналар тегишли тартибда хатланди. 2020 йил 3 декабрда мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун давлат ижрочиси томонидан қарор қабул қилинди.
Ташкил қилинган савдолар давомида иссиқхоналар сотилмаганлиги туфайли “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 56-моддасига асосан иссиқхона ундирувчига таклиф қилинди.
АТБ «Асабанк» Қашқадарё вилоят филиали берилган таклифни қабул қилиб, иссиқхоналарни ўз балансига олди. Шу сабабли, ижро ҳужжати ижроси амалда тамомланди.
Жасурбек Жуманазаров
МИБ Яккабоғ туман бўлими давлат ижрочиси
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! МИБ Яккабоғ туман бўлими давлат ижрочиси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар