15:27 / 27.02.2021
1 819

Олимлар организмда коронавирусдан кейинги белгилар қачон бутунлай йўқолишини аниқлади

Олимлар организмда коронавирусдан кейинги белгилар қачон бутунлай йўқолишини аниқлади
Фото: Times of Israel
Коронавирусдан тузалганларнинг 95 фоизида респиратор ёки юрак касалликлари каби қайтариб бўлмас оқибатлар юзага келмайди. Шу билан бирга, касаллик белгилари бутунлай ярим йил давомида йўқолади. Бу ҳақда исроиллик тиббиёт ходимлари томонидан ўтказилган янги тадқиқот натижаларига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.

Шаарей-Цедек тиббиёт маркази томонидан ўтказилган тадқиқотда коронавирусдан соғайган 166 киши иштирок этган бўлиб, уларда касалликнинг актив фазасидан кейин уч ой давомида нафас етишмовчилиги кузатилган. У энг кенг тарқалган ва чидамли белги бўлиб, беморларнинг 57 фоизида аниқланган.

Бундан ташқари, беморларнинг 55 фоизи умумий ҳолсизликдан, 25 фоизи — мунтазам йўтал, 18 фоизи — кўкрак соҳасидаги оғриқлардан шикоят қилган. Яна 11 фоизининг таъм ва ҳид билиш хусусияти қайтмаган, 8 фоизида эса бош айланишини ёки бўғимлардаги оғриқ каби неврологик симптомлар кузатилган.

Бироқ олти ой давомида нафас етишмаслиги ва касалликнинг бошқа аксарият белгилар бутунлай йўқолиб кетган.

«Белгиларнинг асосий қисми уч—олти ой давомида ўтиб кетади дея эҳтиёткорлик билан гапира оламиз. Биз текширган беморларнинг деярли ҳаммаси олти ойдан сўнг умумий аҳволи сезиларли даражада яхшиланганини маълум қилди ва тест натижалари буни исботлади. Ҳафтасига уч—тўрт маротаба мунтазам фитнес билан шуғулланган беморлар бошқалардан кўра тезкор соғайди», — дейди Шаарей-Цедекдаги институт директори, профессор Габриэль Исбиски.

Тадқиқотда касалликнинг енгил, ўрта ва оғир шакли билан оғриган 18 ёшдан 86 ёшгача бўлган беморлар иштирок этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар организмда коронавирусдан кейинги белгилар қачон бутунлай йўқолишини аниқлади