10:23 / 01.03.2021
1 387

Ширин шаҳрида МИБ томонидан тадбиркор фойдасига 580 млн. сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди

Ширин шаҳрида МИБ томонидан тадбиркор фойдасига 580 млн. сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди
Бугун тадбиркор ва кичик бизнес вакиллари фаолият юритиши, инвестицияларни жалб қилиш учун давлатимиз томонидан барча имкониятлар яратилган. Шунингдек, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш механизми ҳам мавжуд.

Бюро органлари томонидан тадбиркорлар фойдасига ундирув билан боғлиқ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ижро ҳужжатлари ижроси таъминланиб, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Боёвут туманлараро иқтисодий судининг қарорига кўра, қарздор “Мусаффо замин агро” МЧЖдан 482.499,3 минг сўм ҳамда қарздор “Ширин агро сервис” МЧЖдан 104.344,6 минг сўм ундирувчи “ААА Хамкор” МЧЖ фойдасига жами 586.843,9 минг сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ширин шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжатлари бўйича бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздорларга 10 кунлик ихтиёрий муддат берилган.

Бундан ташқари, қарздорга тегишли мол-мулкларни аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган. Амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор МЧЖлар ҳисобидан ундирувчи “ААА Хамкор” МЧЖ фойдасига жами 586.843,9 минг сўм миқдоридаги қарздорлик тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ширин шаҳрида МИБ томонидан тадбиркор фойдасига 580 млн. сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди