Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилоят бошқармаси органлари “Обод маҳалла, обод кўча, обод хонадон” дастури доирасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси бошлиғи А.Қиличев 2021 йилнинг 26 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида бошқарма органларида хизмат қилаётган 308 нафар ходимларга дам олиш кунларида хонадонда, кўчада ва маҳаллада ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини ўтказиш юзасидан топшириқ ва тавсиялар берган эди.
Ҳар бир маҳаллада ходимларнинг ўзлари яшаб турган хонадон, кўча ва маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, хонадонларда юксак санитария маданиятини қарор топтиришда ўзаро бирлашиб, аҳил-иноқлик билан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги тадбирларида фаол иштирокини таъминлашга қаратилган тадбирлари муҳим аҳамият касб этмоқда.
Айни кунда ишчи-ходимлар кўча бўйларига экилган дов-дарахтларга шакл бериш, оқлаш, мевали ва манзарали кўчатлар экиш, безатиш, сўлим гулзорлар барпо этиш ишларини бажаришда фаоллик кўрсатишаётганини гувоҳи бўламиз.
- Нафақат ушбу кўча ободлигига, балки маҳалламизнинг ҳар бир кўчаси ҳамда хонадонларда бу каби тадбирлар амалга оширилмоқда, - дейди касаба уюшма раиси Анвар Салимов.
Дарвоқе, уй ҳам, кўча ҳам ўзимизники, унинг тозалиги ва ободлиги эса она Ватанимиз гўзаллигига гўзаллик қўшади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Apple Siri махфийлик иши бўйича 95 млн доллар тўлашга рози бўлди
Орзу ва мақсад қўйиш сирлари...
Кимлар “Арсенал”нинг қишки трансферлар ойнасидаги “ўлжаси”га айланади?
Жорий йилда соғлиқни сақлаш тизимида қандай янгиликлар кутилмоқда?
"Манчестер Сити" ўзбекистонлик ҳимоячини қўлга киритадими?
Элдор Шомуродов учун курашга жиддий клуб қўшилди
Тадбиркорнинг қарзини тўламаган ташкилот мулкларидан айрилиб қолиши мумкин эди
Трамп сайловдаги ғалабасидан кейин донорлардан қарийб 200 млн доллар тўплади