Адлия вазирлиги хабарига кўра, низом билан монополияга қарши курашиш комплаенс тизимининг асосий вазифалари белгилаб берилди.
Низомга кўра, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда ваколатли шахс (бўлинма) тайинланади.
Ваколатли шахс (бўлинма) монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг фаолиятини мониторинг қилишни амалга оширади.
Шунингдек, монополияга қарши комплаенс тизимини ташкил этиш ва унинг ишлаш самарадорлигини баҳолаш:
- давлат бошқаруви органларида – раҳбар;
- маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида – ҳоким;
- хўжалик юритувчи субъектларда – ижро этувчи орган ёки кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.
Мазкур низом қуйидагилар учун татбиқ этилади:
- 2021 йил 1 январдан – тажриба тариқасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда президентнинг 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сонли фармони билан тасдиқланган рўйхатга киритилган давлат иштирокидаги корхоналар;
- 2022 йил 1 январдан – табиий монополия субъектлари, товар ёки молия бозорида устун мавқега эга хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек охирги 3 йилда товар сотишдан олинган жами тушумнинг ўртача йиллик миқдори 30 миллиард сўмдан ошадиган корпоратив буюртмачилар.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда