
Фото: Деҳқонобод туман ҳокимлиги
Деҳқонобод туманининг «Бибиқорасоч» маҳалласида Шаҳрисабз шаҳридан ҳаракатланиб келаётган «КамАЗ»да ёнғин чиқди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилган.
Бугун, 4 март куни соат 15:45 да содир бўлган ёнғин қисқа фурсатда туман Фавқулодда вазиятлар ходимлари томонидан ўчирилган. Ёнғиндан ҳеч ким жабрланмаган.

Фото: Деҳқонобод туман ҳокимлиги
Ҳокимлик ахборот хизматининг маълум қилишича, Ғузор туманида яшовчи фуқаро «КамАЗ» юк машинасида Шаҳрисабз шаҳридан қадоқланган ичимлик сувини Термиз шаҳрига олиб кетаётган бўлган.

Фото: Деҳқонобод туман ҳокимлиги

Фото: Деҳқонобод туман ҳокимлиги
Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори ўрганилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар