23:00 / 04.03.2021
1 954

Болани она тарбиясига олиб бериш жараёнида оила яраштирилди

Болани она тарбиясига олиб бериш жараёнида оила яраштирилди
Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 2019 йил 17 январь кунидаги ижро варақасига асосан жавобгар Ж.Янгиевдан вояга етмаган 2012 йилда туғилган фарзандини онаси даъвогар Д.Бекмуродованинг тарбиясига олиб бериш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Нишон туманига келиб тушгандан сўнг, давлат ижрочиси томонидан ижро ишини юритиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, тарафларга маълум қилинган ҳамда қарздорга ижро ҳужжати бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, огоҳлантирилган.

Бюро ходимлари томонидан ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилга болани даъвогарга олиб бериш учун бир неча бор борилганида, бола у манзилда бўлмагач, давлат ижрочиси томонидан 2020 йилнинг 7 ноябрь куни болани қидириш тўғрисида қарор чиқарилган.

Қидирув натижаларига кўра бола 2021 йилнинг февраль ойида топилди. Шундан сўнг, болани олиб бериш бўйича ижро харакатларига киришилди. Жараён давомида оиланинг муқаддаслиги, оила бузилишининг фарзандлар келажаги, руҳияти ва тарбиясига таъсири ҳақидаги тушунтиришлардан сўнг 2 йилдан буён бирга яшамай келаётган оила ярашишга қарор қилди.

Сойиб Бодриддинов
МИБ Нишон туман бўлими бошлиғи ўринбосари

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Болани она тарбиясига олиб бериш жараёнида оила яраштирилди