1 469
Uzbekistan Airways 28 мартдан бошлаб Самарқанддан янги маҳаллий йўналишларда авиақатновларни йўлга қўймоқда
Uzbekistan Airways Самарқанд шаҳридан янги маҳаллий йўналишларда қатновларни йўлга қўймоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда ички туризмни янада ривожлантириш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 28 мартдан бошлаб қуйидаги йўналишлар бўйича парвозларни амалга оширишни бошлайди:
- Самарқанд—Фарғона—Самарқанд;
- Самарқанд—Урганч—Самарқанд;
- Самарқанд—Наманган—Самарқанд.
Мазкур йўналишларда парвозлар ҳар куни амалга оширилади. Батафсил маълумотларни авиакомпания сайтидан олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони доирасида ички туризмни рағбатлантирувчи чоралар белгиланган.
Унга кўра, янги жорий этилаётган авиақатновлар учун чипталар Ўзбекистон фуқароларига 25 фоиз арзон сотилади, агар ушбу чипта туроператор орқали харид қилинса, ушбу чегирма миқдорига 15 фоиз қўшилиб, умумий 40 фоизлик чегирма тақдим этилади.
Шу билан бирга, туроператор орқали харид қилинган меҳмонхона хизматлари ҳам 10 фоизга арзонлаштирилган нархда сотилади.
1 мартдан бошлаб Uzbekistan Airways йўловчилари янги хизмат тури — авиакомпаниянинг қатновларига онлайн рўйхатдан ўтиш имкониятидан фойдаланишлари мумкин. Ушбу хизмат йўловчиларга аэропортдаги рўйхатдан ўтиш пунктида навбатда турмаслик ва самолёт бортида керакли жойни танлаш имкониятини беради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди