17:03 / 06.03.2021
3 062

«Ҳисоб сўралишини билардингиз-ку, нега тайёргарлик кўриб келмадингиз?» - Қашқадарёлик блогер

«Ҳисоб сўралишини билардингиз-ку, нега тайёргарлик кўриб келмадингиз?» - Қашқадарёлик блогер
Отабек Артиков. Фото: «Дарё»
Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи блогер Отабек Артиков 2020 йил 25—26 декабрь кунлари вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Йўлдошев бошчилигида бўлиб ўтган «Ёшлар фестивали» ҳақида гапириб, харажатлар ҳисоботи ва фестиваль пайтида ёшлар овқатланган ошхона харажати нега ўз вақтида тўлаб берилмагани билан қизиқди. Ҳоким ўринбосари Рустам Йўлдошев эса саволга аниқ жавоб беролмади, дея хабар берди «Дарё».

Маълум бўлишича, 5 март куни Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят бошқармасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида агентлик директори Алишер Саъдуллаев, вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Йўлдошев ҳамда бошқарма бошлиғи Шоҳжаҳон Омоновлар журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларга жавоб берган.

Тадбирда сўз олган блогер — Отабек Артиков 2020 йил 25—26 декабрь кунлари вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Йўлдошев бош-қош бўлган фестивалнинг харажатлари ким томонидан қоплангани ва харажатлар суммаси билан қизиққан.

«Фестиваль якунлангач фестивалнинг кўнгилдагидек ўтмагани, ёшлар оч қолгани ҳақида фикр билдириб, кўплаб постлар қўйилди. Шунингдек, фестиваль харажатлари ва ким томонидан қоплангани ҳам жамоатчиликни қизиқтирди. Бироқ бу каби саволларимиз ҳамон очиқ қолган. Хўш, фестиваль харажатлари қанча бўлган ва ким томонидан қопланган? Нега ёшлар овқатланган ошхона харажатлари ўз вақтида тўлаб берилмаган», — дея савол берди блогер.

Мазкур саволга жавоб берган ҳоким ўринбосари Рустам Йўлдошев фестиваль харажатлари маҳаллий ҳокимликлар ва вилоят маҳаллий бюджетидан қопланганини маълум қилди. Фестивальнинг умумий харажати 117 миллион сўм эканлигини айтган ўринбосар қанча пул қаерга сарфланганини айни пайтда айтолмаслигини билдирди.

Мазкур вазиятни кутмаган блогер Отабек Артиков ҳоким ўринбосарига юзланиб, «матбуот анжуманида бу ҳақда сўралишини, савол бўлишини билардингиз-ку, нега тайёргарлик кўриб келмадингиз? Ахир бу саволларимизга уч ойдан бери жавоб ололмаётганимизни ҳам билардингиз», — деди.

Рустам Йўлдошев эса аниқ харажатлар ёдидан чиққанини билдирди. Бироз вақтдан сўнг эса фестивалнинг умумий харажати 110 миллион сўмдан ортиқ бўлганини, аниқ харажатлар ҳисобланиб, тез орада расмий тарзда маълум қилинишини айтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ҳисоб сўралишини билардингиз-ку, нега тайёргарлик кўриб келмадингиз?» - Қашқадарёлик блогер