23:00 / 06.03.2021
1 927

Қидирувдаги ота топилиби, жазога тортилди

Қидирувдаги ота топилиби, жазога тортилди
Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Х.Бдан ундирувчи Р.Днинг фойдасига икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Урганч шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилган.
Қарздор Х.Бнинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида тегишли давлат идораларига сўров хатлари юборилган бўлиб, унга кўра қарздор номига расмийлаштирилган мол-мулклар аниқланмаган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор бир неча марта огоҳлантиришларга қарамасдан анчадан буён тўламай келаётганлиги аниқланди. Унинг алимент қарздорлиги ҳисоб-китоб қилинганда бугунги кун ҳолатига 18 млн. 246 минг сўм қарздорлиги мавжуд.

Қарздор Х.Бдан алимент қарздорлигини ундириш имкони бўлмаганлиги сабабли, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47(4)-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жавобгарлик масаласини кўришлик учун жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судига юборилиб, мазкур суднинг қарори билан қарздорга нисбатан қамоқ жазоси тайинланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қидирувдаги ота топилиби, жазога тортилди