Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Андижонда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармаси ходимлари хандақ қазиш жараёнида тупроқ босиб қолган фуқарони қутқариб олди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳодиса 6 март куни Андижон шаҳрида содир бўлган. Шаҳарнинг Бобуршоҳ кўчасида 25 ёшли эркак хавфсизлик чораларига риоя қилмасдан йўл бўйлаб хандақ қазиётган бўлган. Хандақ юзасига тўпланган тупроқ ишчининг устига тушиб, босиб қолган.
Ҳолатга гувоҳ бўлганлар дарҳол Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув гуруҳига қўнғироқ қилган. Бир неча дақиқада етиб келган Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчилари жабрланувчини қутқариб, шу вақтда етиб келган тез ёрдам ходимларига топширган.
Енгил жароҳатлар олган эркакка кўп ўтмай касалхонадан жавоб берилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Жиззахда чуқурлиги 19 метр бўлган қудуққа тушиб кетган 69 ёшли аёл қутқариб олинди

Тошкент вилоятида тупроқ босиб қолган қурилиш ишчиси қутқарилди

Ангренда дарёга тушиб кетган отлар қутқарилди (фото)

Қашқадарёда ҳожатхона қазиётган ака-укаларни тупроқ босиб қолди

Зарафшонда 15 метр чуқурга тушиб кетган 3 ёшли қизча қутқариб олинди (фото)

Дарахтга бориб урилган Nexia’да қисилиб қолган эркак қутқариб олинди (фото)