
Ўзбекистонда бошқарув тизимида хотин-қизларнинг улуши 33 фоизга етди, 1,5 мингга яқин аёллар раҳбарлик лавозимларида ишламоқда. Уларнинг олти нафари туман ва шаҳарларга раҳбарлик қилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев «тез орада вилоятлар раҳбарлари орасида ҳам аёллар бўлишига умид билдирди». Бу ҳақда Президент матбуот хизматининг «Махсус ракурс» кўрсатувида маълум қилинди.
Хабар беришларича, давлат раҳбари бу ҳақда 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 7 март куни Тошкентдаги Конгресс-холлда ўтказилган тантанали маросимдаги нутқида таъкидлаб ўтган.
«Ўзларининг фидоийлиги, ватанпарварлиги, ислоҳотларга ишончи билан, юртимиздаги ҳозирги ислоҳотларни амалга ошириш учун белларини маҳкам боғлаб, олти ҳудудда аёлларимиз ҳокимлик қиляпти. Мен Наманганга ташрифим вақтида ҳам айтгандим, қани энди вақт тезроқ ўтсаю, буларнинг ичидан ҳам вилоят ҳокими топилса, жуда миннатдор бўлардим», — деб айтган Шавкат Мирзиёев.

Чапдан: Каттақўрғон шаҳри ҳокими Гавҳар Алимова, Тўрақўрғон тумани ҳокими Зулайҳо Маҳкамова, Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ўролова. 2021 йил 7 март.
Фото: Президент матбуот хизмати
2020 йилнинг февраль—март ойларида Ўзбекистоннинг олти ҳудудига аёл-ҳокимлар тайинланган эди. Жумладан, Дилфуза Ўролова Сирдарёнинг Боёвут туманига, Наргиза Неъматова Бухоронинг Олот туманига, Садбархон Мамитова Андижоннинг Бўстон туманига, Мақсуда Мустафоева Қашқадарёнинг Қарши туманига, Зулайҳо Маҳкамова Наманганнинг Тўрақўрғон туманига, Гавҳар Алимова эса Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрига ҳоким бўлган эди.

Чапдан: Каттақўрғон шаҳри ҳокими Гавҳар Алимова, Тўрақўрғон тумани ҳокими Зулайҳо Маҳкамова, Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ўролова, Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитова, Олот тумани ҳокими Наргиза Неъматова, Қарши тумани ҳокими Мақсуда Мустафоева. 2021 йил 7 март.
Фото: Президент матбуот хизмати «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар