20:50 / 09.03.2021
2 444

Маъмурий қамоқдан тўғри хулоса чиқарган ота оиласи билан ярашишга қарор қилди

Маъмурий қамоқдан тўғри хулоса чиқарган ота оиласи билан ярашишга қарор қилди
Мажбурий ижро бюросининг Миробод туман бўлими иш юритувига ФИБ Ғиждувон туманлараро судининг 27.03.2012 йилдаги суд буйруғига асосан, қарздор С.Болтаевдан ундирувчи Ш.Шарипова фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзанди таъминоти учун ҳар ойда ойлик иш хақи ва бошқа даромадларининг 1/3-қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 01.05.2012 йилда келиб тушган ва шу куннинг ўзида қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатилиб қўзғатиш қарори қарздорга ижро қилишлик учун юборилган.

Қарздор давлат ижрочиси томонидан алимент пулларини ўз вақтида тўлаш юзасидан огоҳлантирилиб, бу хақда мажбуриятнома олинган. Давлат ижрочисининг қарз ҳисоблаш қарорига кўра, қарздорнинг алиментдан бўлган қарздорлиги 13.432.392 сўмни ташкил қилган. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ижро ҳужжати маъмурий жазо қўллаш масаласини кўриб чиқиш юзасидан ЖИБ Миробод туман судига юборилиб, суд томонидан қаздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Қарздор маъмурий қамомоқ жазосини ўтаб чиққанидан сўнг хулоса қилган ҳолда 13.432.392 сўм қарздорликни тўлиқ тўлаб, давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ҳуқуқий тушунтиришлар натижасида қарздор ва ундирувчи ўзаро ярашиб, ажримдаги оилани тиклашди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маъмурий қамоқдан тўғри хулоса чиқарган ота оиласи билан ярашишга қарор қилди