
Фото: ИИВ ЙҲХБ ахборот хизмати
Жорий йилнинг 9 март куни ижтимоий тармоқларда «Қарама-қарши юрган ҳайдовчига ЙПХ ходими жарима тузмади» сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.
Видеода ЙПХ ходими Ф.С. ҳайдовчи О.М. бошқарувидаги автомобилни тўхтатгани ва унга қоидабузарлик содир этганлигини айтиб, лекин маъмурий баённома расмийлаштирмасдан йўлида давом этишига рухсат берганлиги ҳолати акс этган.
ИИВ ЙҲХБ ахборот хизмати мазкур ҳолат бўйича текширув ўтказилаётганини маълум қилди.
«Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув давомида ҳолатга ойдинлик киритилиб, хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади», — дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар