08:57 / 11.03.2021
1 554

Ўзбекистон Покистоннинг Карачи ва Гвадар денгиз портларига кириш имконини ўрганмоқда

Ўзбекистон Покистоннинг Карачи ва Гвадар денгиз портларига кириш имконини ўрганмоқда
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, вазир Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Покистон бош вазирига йўлланган мактубини етказди.

Музокаралар чоғида икки томонлама кун тартибининг муҳим жиҳатлари, хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Покистон муносабатларини янада ривожлантириш йўналишлари муҳокама қилинди.

Минтақавий масалаларга, биринчи навбатда, Афғонистон заминида тинчлик ва барқарорликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтайи назардан, Афғонистон иқтисодиётини тиклашга ёрдам берадиган инфратузилма лойиҳаларини, жумладан, улар орасида энг муҳими Мозори Шариф – Кобул – Пешовар темир йўлини амалга ошириш юзасидан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида фикр алмашилди.

Бу Покистоннинг Карачи ва Гвадар денгиз портларига кириш имконини беради.Мулоқот давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди, дейилади маълумотда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон Покистоннинг Карачи ва Гвадар денгиз портларига кириш имконини ўрганмоқда