09:58 / 11.03.2021
1 527

Сирдарёда Давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи 1000 доллар пора билан қўлга тушди

Сирдарёда Давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи 1000 доллар пора билан қўлга тушди
Фото: «Дарё»
Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармасининг бўлим бошлиғи тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлик жинояти устида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бўлими бошлиғи Н.Т. фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан «О.» МЧЖнинг 2020 йилдаги қўшилган қиймат солиғи бўйича 230 миллион сўм салбий фарқ суммасини жамият ҳисоб рақамига қайтарилишини тезлаштириб бериш эвазига жамият ҳисобчисидан ушбу сумманинг 5 фоизи, яъни 11,5 миллион сўм талаб қилган.

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда 1000 доллар ва 900 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Н.Т.га нисбтан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда Давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи 1000 доллар пора билан қўлга тушди