12:03 / 11.03.2021
1 540

Олий ҳарбий таълим муассасаларига номзодларни ўқишга қабул қилиш тартиби тасдиқланади

Олий ҳарбий таълим муассасаларига номзодларни ўқишга қабул қилиш тартиби тасдиқланади
Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига номзодларни танлаш, ўқишга қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Олий ҳарбий таълим муассасаларига номзодларни танлаш, ўқишга қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари контингентини сифатли бутлаш учун босқичма-босқич қуйидаги танлаш тадбирлари амалга оширилади:
- ҳарбий-профессионал йўналиш;
- дастлабки танлаш;
- тест синовлари.
Бир босқичдан муваффақиятли ўта олмаган номзодлар кейинги босқичга қўйилмайди.

Олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул қилиш танлов, тенг ҳуқуқлилик ва қабул қилишнинг ягона қоидалари асосида амалга оширилади.

Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун номзодлар президент қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши зарур.

Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтига ўқишга кириш учун номзодлар президентнинг “Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа соҳасида офицер кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларига ва Қуролли Кучлар Ҳарбий тиббиёт академиясига ўқишга кириш учун номзодлар президентнинг “Ҳарбий тиббиёт соҳасида кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларига жавоб беришлари керак.

Номзодлар, уларнинг ота-оналари олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришидан олдин олий ҳарбий таълим муассасалари раҳбарияти томонидан ўқишни тамомлагач дастлабки контракт талабларини бажармагани сабабли резервга бўшатилиши, контракт муддатидан илгари бекор қилиниши ёки содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этилиши ҳолатларида моддий масъуллиги тўғрисида ёзма равишда огоҳлантирилади.

Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишни сифатли ташкил этиш мақсадида олий ҳарбий таълим муассасаларига эга бўлган манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланган тартибда олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссияси ташкил этилади.

Қабул комиссиясига олий ҳарбий таълим муассасаларининг бошлиғи раҳбарлик қилади. Қабул комиссияси таркибига вазирликлар ва идораларнинг тегишли таркибий тузилмалари мутахассислари киритилади.

Қабул комиссияси қабул йилининг 10 мартидан 1 сентябрига қадар фаолият юритади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олий ҳарбий таълим муассасаларига номзодларни ўқишга қабул қилиш тартиби тасдиқланади