
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан, қарздор «Kitob ip yigiruv» ОАЖдан ундирувчи «Agroximstar» МЧЖ фойдасига 337 млн. 525 минг сўм асосий қарз, 70 млн. сўм пеня ва почта харажатини жами 407 млн. 542 минг сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Китоб туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Жорий йилнинг 11 февраль куни давлат ижрочиси томонидан ижро ишини юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро қилишлик учун қарздорга юборилди. МИБ-портал электрон дастури орқали тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилиб, унга тегишли бўлган мол-мулкларга банд солинди.
Жамиятга қарздорликни бартараф этиш учун ихтиёрий 15 кунлик муддат берилди. Акс ҳолда, қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди. «Kitob ip yigiruv» ОАЖ раҳбарияти масъулиятни ҳис қилган ҳолда 18 февраль куни барча қарздорликларни тўлиқ тўлаб берди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар