
Бугунги кунда афсуски, оилага дарз кетганда ота ўз фарзандлари ва турмуш ўртоғини ўз уйига киритмаслик ҳолатлари ҳам учрамоқда.
Бундай ҳолатларда она ва болалар суд қарори билан Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан уйга киритилиши таъминланади.
Даъвогар Ш. жавобгар Ж.га нисбатан вояга етмаган 4 нафар фарзандлари билан уйга киритиш ҳақидаги даъво аризаси билан фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига мурожаат қилиб, Ж. билан 1993 йилда қонуний никоҳдан ўтганлигини, биргаликдаги 27 йиллик турмушларидан 4 нафар фарзандлари борлигини, турмуши давомида Нишон тумани, «Нафрўз» ҚФЙда турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан яшаб келганлигини, жавобгар Ж. 2020 йил август ойида катта келишмовчилик келиб чиқиб, уни уйдан ҳайдаганлигини таъкидлаган. Ва уни вояга етмаган фарзандлари билан доимий яшаб келган уйига киритишни сўраган.
Суд аниқланган ҳолатлар ва юқорида қайд этилган қонун нормаси талабларига асосан даъвогар Ш.ни тўрт нафар вояга етмаган фарзандлари билан турмуш ўртоғи билан яшаган хонадонга киритиб қўйишни лозим топди.
2021 йил 1 март куни чиқарилган ушбу ижро варақа мажбурий ижро бюроси Нишон туман бўлимига келиб тушгандан сўнг, ижро ишини юритиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, қарздорга ҳуқуқий тушунтиришлар ва суд қарорини бажаришдан бўйин товлашнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди. Шунга қарамасдан, жавобгар ихтиёрий равишда турмуш ўртоғи ва фарзандларини уйга киритишдан бўйин товлагандан сўнг, жорий йилнинг 10 март куни давлат ижрочилари ва холислар иштирокида мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланиб, уйга киритиб қўйилди.
Комил Норбобоев
МИБ Нишон туман бўлими давлат ижрочиси
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! МИБ Нишон туман бўлими давлат ижрочиси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар