09:33 / 12.03.2021
1 594

Тошкентда қалбаки 5,5 минг еврони сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Тошкентда қалбаки 5,5 минг еврони сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Фото: «Kabar.kg»
Тошкент шаҳрининг Миробод туманида 5,5 минг еврони сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. UzNews’нинг ёзишича, бу ҳақда «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Хабарда айтилишича, 20 ёшли фуқаро Т. 5,5 минг евро миқдоридаги қалбаки чет эл валютасини таниши фуқаро Ғ.дан сўмга алмаштириб беришни сўраган. Бунинг эвазига сотувдан тушган маблағнинг 40 фоизини беришини айтган.

5 март куни олиб борилган тезкор тадбирда фуқаро ўзининг қалбаки валюталарини Д. исмли фуқарога сотаётганида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Тезкор тадбирда олинган 5,5 минг евро миқдоридаги валюта бирликлари Тошкент шаҳар ИИББ экспертиза-криминалистика маркази хулосасига кўра, қалбаки бўлиб чиққан. Қўлга олинган шахс бу пулларни Чилонзор тумани ҳудудида кўчадан топиб олганини айтган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш ва уларни ўтказиш) 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда қалбаки 5,5 минг еврони сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди