10:53 / 12.03.2021
1 951

Фарғонада ўтказилган тезкор тадбирда гиёҳванд моддалар сақланиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Фарғонада ўтказилган тезкор тадбирда гиёҳванд моддалар сақланиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди
Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бош бошқармаси Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси хабарига кўра, машина холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ўнг олд ўриндиғи орқасидаги чўнтаги ва бардачогидаги ҳужжатлар орасида икки дона оқ рангли целлофан пакет парчаларига ўралган ўткир ҳидли, жигарранг рангли “гашиш” гиёҳванд моддасига ўхшаш моддалар борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ўтказилган судга оид кимёвий экспертиза хулосасида Э.А. автомашинасидан олинган моддалар таркибида фаол гиёҳванд модда - “тетрагидроканнабинол” мавжуд бўлиб, бу ўсимлик моддаси “гашиш” деб аталувчи гиёҳванд воситалар туркумига кириши ҳамда ушбу модда умумий соф оғирлиги 37,4 граммга тенглиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Э.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

4 март куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ва Риштон тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбир давомида, Фарғона тумани “Кончилар” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Шифобахш Чимён” сиҳатгоҳи олдида турган, Фарғона тумани “Гулшан” маҳалласида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро И.А. бошқарувида бўлган “Тико” русумли автомашина олд йўловчи ўриндиғида ўтирган, “Гулшан” маҳалласида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро К.А. холислар иштирокида ушланган.

Қайд этилишича, унинг ёни кўздан кечирилганда, устидаги курткаси ташқи ўнг чўнтагидан бир дона рангсиз целлофан пакетига ўралган, тўқ жигар рангли, ўзига хос ҳидли, “гашиш” гиёҳванд моддасига ўхшаш модда топилган, шундан сўнг устидаги куртка ташқи чап чўнтагидан бир дона тортиш учун мўлжалланган электрон тарози борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ўтказилган судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, фуқаро К.А.дан олинган моддалар таркибида фаол гиёҳванд модда - “тетрагидроканнабинол” мавжуд бўлиб, “гашиш” дейилиши ва соф оғирлиги 40 граммга тенглиги кўрсатилган. Экспертизада К.А.дан олинган бир дона электрон тарози юза ва ички ён қисмларида “тетрагидроканнабинол” қолдиқлари мавжудлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан фуқаро К.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 276-модда 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Бундан ташқари, олинган тезкор маълумотга асосан, Марғилон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан 6 март куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, Марғилон шаҳар “Дўстлик” маҳалласи Қўрғонтаги тор кўчасида, Марғилон шаҳар “Дўстлик” маҳалласида яшовчи, 1971 йилда туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 25,273-модда 5-қисми, 276-модда 1,2 қисми, 277-модда 1-қисми билан судланган фуқаро Қ.А.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Кўздан кечириш давомида, фуқаро Қ.А. эгнида бўлган қора рангли шим ўнг чўнтагидан бир бўлак сариқ рангли, қоғозга ўралган “гашиш” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда далилий ашё тариқасида олинди ҳамда холислар иштирокида белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган судга оид кимёвий экспертиза хулосасида Қ.А.дан олинган моддалар таркибида фаол гиёҳванд модда - “тетрагидроканнабинол” мавжуд бўлиб, бу “гашиш” дейилиши, соф оғирлиги 0,32 граммни ташкил этиши кўрсатиб ўтилган.

Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Қ.А.га нисбатан Жиноят кодекснинг 276-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.4 март куни Ўзбекистон тумани ИИБ ЖҚБ, Ўзбекистон туман ДХХ ҳамда Фарғона вилояти ИИБ ТЭҚКБ “Чинобод” тоғли ҳудуддаги тезкор гуруҳ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида, 1970 йилда туғилган, Ўзбекистон тумани “Наймансой” маҳалласида яшовчи фуқаро Р.Б. яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Унинг хонадони молхонасидан 1 дона 0,5 литрли шиша банкада, яшаш хонадони дарвозахонаси том қисмида 1 дона “Ярко” ёзуви бўлган ун қопи ичида рангсиз целлофан пакетда ҳамда яшаш хонадонида мавжуд бўлган каптархона ичида 9 дона турли хил целлофан пакетларга солинган яшил рангли, ўткир ҳидли “наша” ўсимлигига ўхшаш ўсимликлар қуритилган ҳолда топилган.

Ўтказилган судга оид кимёвий экспертиза хулосаларига кўра, ушбу моддалар таркибида фаол гиёҳванд модда - “тетрагидроканнабинол” мавжуд бўлиб, бу ўсимлик моддаси “марихуана” гиёҳванд воситаси экани ва жами соф оғирлиги 997 граммлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Р. Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 276 моддаси 2 - қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

9 март куни Фарғона вилояти ИИБ ТЭҚКБ ҳамда Олтиариқ тумани ИИБ ТЭҚКГ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, 1982 йилда туғилган, Олтиариқ тумани “Жарқўрғон” маҳалласида яшовчи фуқаро Т.Ф.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, 110 грамм “кўкнори” гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олинди. Мазкур ҳолат юзасидан, Т.Ф.га нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада ўтказилган тезкор тадбирда гиёҳванд моддалар сақланиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди