17:23 / 12.03.2021
1 667

МИБ Бозатовда ажрашиш ёқасида оилани яраштирди

МИБ Бозатовда ажрашиш ёқасида оилани яраштирди
Фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор К.О.дан ундирувчи Ж.Қ.нинг фойдасига унинг тарбиясидаги 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги иш ҳақисидан 1/3 қисми миқдорида алимент нафақасини ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Бўзатов тумани бўлими иш юритувига 30.10.2019 йилда келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилиб алимент нафақаси ойма-ой, иркилишсиз ва тўлиқ тўланиб келинган.

Албатта, ҳеч қандай алимент пуллари ота ва онанинг ўрнини боса олмайди ва шу аснода бўлим давлат ижрочилари томонидан ҳали қонуний ажрашмаган лекин ажрашиш арафасида турган оиланинг бутлигини сақлаб қолиш мақсадида, турмош ўртоқлар билан тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда бу сайи ҳаракатлар ўз натижасини бериб оиланинг ярашишига эришилди ва ҳозирги кунда, ярашган оила ўз фарзандлари билан биргаликда бахтли ҳаёт кечирмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Бозатовда ажрашиш ёқасида оилани яраштирди