07:30 / 13.03.2021
1 645

Андижондаги кўп қаватли уйларнинг бирида газ портлади

Андижондаги кўп қаватли уйларнинг бирида газ портлади
Фото: ФВВ матбуот хизмати
Андижон шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйнинг хонадонларидан бирида газ портлади, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 2021 йил 12 март куни соат 17:22 ларда Андижон шаҳар «1-сон» МФЙ, 2-кичик даҳа, Фурқат кўчаси, 24-уй 9-хонадонда газ ва ҳаво аралашмаси чақнаши натижасида ёнғин келиб чиққан. Содир бўлган ёнғиндан яшаш хонадонининг 50 квадрат метр майдони ва уй-рўзғор буюмлари зарар кўрган.

Воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 4 та ёнғин ўчириш экипажи ва 1 та автонарвони соат 17:25 да етиб бориб, ёнғин соат 17:28 да ўраб олинган ва 17:40 да тўлиқ бартараф этилган.

Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида кўп қаватли уйнинг, тахминан, 1200 квадрат метр майдонида том қисми ва қўшни хонадонлар ёнғиндан сақлаб қолинган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати
Чақнаш оқибатида уй эгаси ва унинг набираси 50 фоиз термик куйиб, шифохонага ётқизилган.

Чақнашнинг асосий сабаби табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши, деб тахмин қилинмоқда. Воқеа жойига вилоят ФВБ, ИИБ, ССБ ва бошқа тегишли идораларнинг куч ҳамда воситалари жалб қилиниб, содир бўлган вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижондаги кўп қаватли уйларнинг бирида газ портлади