08:53 / 13.03.2021
2 040

Бир қатор давлатларда AstraZeneca вакцинаси билан эмлаш тўхтатилди. Ўзбекистон бу вакцинадан фойдаланадими?

Бир қатор давлатларда AstraZeneca вакцинаси билан эмлаш тўхтатилди. Ўзбекистон бу вакцинадан фойдаланадими?
Фото: AstraZeneca
Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида 2,6 миллион доза AstraZeneca вакцинаси олиб келиниши, вакцинанинг дастлабки партияси 20 мартга қадар келтирилиши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди. Кейинроқ қонда тромблар пайдо бўлиши кузатилгани сабаб ушбу вакцина билан эмлаш Дания, Норвегия, Исландия, Италия ва Болгарияда тўхтатилгани, Таиландда эса кейинга қолдирилгани маълум қилинди.

Ушбу ҳолатлардан сўнг ҳам вакцина Ўзбекистонга олиб келинадими, деган саволга тиббиёт фанлари доктори, профессор Хайрулло Мустафоев жавоб берди.

«Хабарларни мен ҳам ўқидим. Ўйлаб кўрайлик, Дания, Швеция Европа давлатлари ичида энг ривожлангани. Улар ҳам шу вакцинадан фойдаланяпти. Энди ҳозир тўхтатиб қўйди. AstraZeneca ҳамма синовлардан ўтган, ЖССТ томонидан тавсия берилган. Бизнинг олимлар ҳам уни текширган. Ваҳимага ёки хавотирга ўрин йўқ», — дейди Хайрулло Мустафоев.

Шунингдек, профессор қонида коронавирусга қарши антитаначалар мавжуд бўлган одамлар эмланмагани маъқуллигини таъкидлади.

«Антитанача бўлса, нима қиламиз яна эмлаб. Буни бамаслаҳат тиббиёт ходимларимиз, олимларимиз яна тавсия беради. Дастлабки жараёнда муҳтож аҳолини ҳимоялаш керак», — дейди тиббиёт фанлари доктори.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бир қатор давлатларда AstraZeneca вакцинаси билан эмлаш тўхтатилди. Ўзбекистон бу вакцинадан фойдаланадими?