Фото: Божхона қўмитаси матбуот хизмати
Тошкент-АЭРО ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари Николай II даврига тегишли Россия империясининг қадимий олтин тангаларини ноқонуний равишда мамлакатдан олиб чиқиб кетилишининг олдини олди, деб хабар берди Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, божхона назорати пайтида чет элга учиб кетаётган йўловчилардан бирининг буюмлари орасида божхона назоратидан яширилган ва йўловчи божхона декларациясида қайд этилмаган тўртта танга топилган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тангаларнинг умумий қиймати 25 миллион сўмни ташкил этаган.
Аниқланган факт бўйича, божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси хабарида таъкидланишича, «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасига биноан, 50 ва ундан ортиқ йил олдин яратилган маданий бойликлар Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилиши тақиқланади. Вақтинчалик олиб чиқиб кетиш фақат Маданият вазирлигининг махсус сертификати билан амалга оширилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда