19:43 / 14.03.2021
2 898

Инсонийлигини йўқотган инсон

Инсонийлигини йўқотган инсон
Фото: ИИВ
2021 йил 7 март куни Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани «Халқобод» маҳалласида яшовчи М.С. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, 4 март кунидан 5 март кунига ўтар кечаси номаълум шахслар ҳовлисида жойлашган молхонасидан ҳар бири 1,5 миллион сўмлик 33 бош қўй-қўзиларини ўғирлаб кетган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу ўғирлик жиноятини Қумқўрғон туманида яшовчи илгари ўғирлик қилиб, жиноий жавобгарликка тортилган А.Н. содир этганлиги аниқланиб, ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан, 9 март куни А.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «б,г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Илгари қилган қилмишларидан тўғри хулоса қилмаган А.Н. такрор қилган жинояти учун одил судлов олдида боши эгик ҳолда жавоб беришига тўғри келади, деб ёзади Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Инсонийлигини йўқотган инсон